Вилоятимизда қон захираларини яратиш мақсадида “Яхшилик аксияси” ташкил этилди. Қон хизмати муассасаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда ҳар доимгидек ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этишди. Шунингдек, шу куни ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7259-ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳам кўнгилли бўлиб қон топширди.  

Донорликка келган барча ходимлар дастлаб малакали умумий амалиёт шифокори кўригидан ўтдилар. Қон топшириш жараёнидан сўнг шифокорлар томонидан улар истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар ҳамда муҳим тавсиялар берилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.