Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Р. 15 сотих ер майдонини танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришини айтиб, 95 миллион сўм эвазига харидорга сотмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган тезкор тадбирда у Қарши тумани “Янгибоғ” маҳалласидаги ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ер майдонини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.       

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати