Ёшлар – келажагимиз медиа платформаси ва Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан “Йўл ҳаракати билимдонлари” онлайн викторинаси ташкиллаштирилди. Викторинада 14 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган барча ёшлар ихтиёрий ва бепул тарзда иштирок этишди.

        Иштирокчилар йўл ҳаракати қоидалари йўналишига оид жами 20 та тест саволига (ҳар бир саволга 30 сония вақт ажратилган ҳолда) тўғри ва тезкорлик билан жавоб топиши керак эди. Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган бошидаги 20 нафар иштирокчилар орасидан ғолиблар Телеграм-каналида онлайн тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида сараланди. Танловда ғолиблар учун биринчи ўринга смарт телевизор, иккинчи ўринга иситиш печи ҳамда учинчи ўринга электр чойнак совринлари қўйилди.

        Ниҳоят “Йўл ҳаракати билимдонлари” викторинасининг ғолиблари аниқланди. Биринчи ўринни Бухоро туманида яшовчи, 22 ёшли Нодира Асророва олди. Кейинги ўринларга Бухоро шаҳридан 22 ёшли Умурзоқ Рамазонов ва Жондор туманидан 19 ёшли Алишер Дониёровлар лойиқ деб топилди. Ғолиблар муносиб рағбанлантирилди.

У. ШУКРУЛЛАЭВ,

Капитан.

Бухоро вилояти.