Қашқадарё вилоятидаги мактаблар сони 1225 та бўлиб, уларнинг 393 таси йўл ёқасида жойлашган. Автомобил қатнов йўли ёқасида жойлашган мактаблар ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иивнинг 2018-йил 11-июндаги “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи “Йўл посбони” тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 162-сонли буйруғига асосан, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари фаолияти ташкил этилди. Жами 234 нафар кўнгиллидан иборат мазкур таркибий тузилма 7 нафар ОАВ ҳамда жамоатчилик вакили, 49 нафар фидокор ёш ва 178 нафар умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан ташкил топган. 

Йўл посбонлари хизматда фойдаланиш учун “Тўхта!” белгиси, камзул (жекет) ҳамда йўл посбони бейжикли рухсатномалар билан таъминланган. Улар ҳозирда белгиланган ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари олдида, пиёдалар ўтиш йўлакларида йўловчи пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда фидойилик билан хизмат қилмоқда. 

Яқинда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ҳайъат томонидан жамоатчилик вакилларидан 80 нафар кўнгилли йўл посбонини танлаб олиниб, хизматга жалб этилди. 

Мансур ЭГАМБЕРДИЭВ, 

капитан.

Қашқадарё вилояти.