ИИВ Хоразм академик лисейида ушбу мавзуда ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ЙПХ инспектори, катта сержант Руслан Норметов томонидан ўтказилган ушбу тадбирда болалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама этилди. 

Шунингдек, ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш умр фойдаси эканлиги тушунтирилиб, йўлларда ҳаракатланиш бўйича маълумотлар берилди.   

Тадбир якунида эса ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 Саъдулла АБДУЛЛАЭВ,

  сафдор.