Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмнинг Тошкент вилоятидаги Бирлашган дала-ўқув марказида ҳам муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган ёш аскарлар тантанали равишда кутиб олинди.

Дастлаб уларга хизматни олиб бориш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган қоидалар батафсил тушунтирилди. Сўнг ҳаммаси барча шароитларга эга аскарлар ётоқхонасига жойлаштирилди. Кейин ёш аскарлар Марказ ошхонасида нонушта қилишди.

– Она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни бажариш орзуим эди. Бугун ана шу ниятимга эришдим, – дейди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан келган Акбар Уришев. – Хизматни аъло даражада ўташга ваъда бераман. Кейинги мақсадим хизматни шартнома асосида давом эттириш.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.

Кичик сержант Абдуҳамид ОЛЛАЁРОВ олган сурат.