Бухоро вилояти ИИБ тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар ва уларга бириктирилган бой амалий тажрибага эга мураббий ходимлар иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда ИИВ Академияси масъул раҳбари, подполковник М. Қаландаров ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник У. Утаевлар иштирок этиб, ёш ходимларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича алоҳида тартибда тузилган анкета сўровномалари асосида мониторинг ўтказишди.
Натижада ёш ходимларнинг хизматга мослашувчанлиги, руҳий жиҳатдан бардошлиги, қўйилган топшириқларни бекаму-кўст бажариш қобилиятлари ва фаолиятни янада яхшилашга қаратилган саволлар юзасидан аниқ ва реал жавоблар олинишига эришилди. Якуний хулосалар келгусида курсантларнинг ўқув жараёни ва тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда хизмат қилади.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
