Президентимиз томонидан жорий йил 8 июнъ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромад манбаини ошириш вазифаси қўйилган эди.
Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Мирзаобод туманида 90 нафар фуқарога деҳқончилик учун ер ажратилди. Жумладан, туман ИИБ учинчи сектор ташаббуси билан Тинчлик, Нурафшон маҳаллаларининг «темир дафтар»да турувчи ёшлар ва аёлларга 50 сотихдан ер ажратиб берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
