Яқинда Тошкентдаги Аджу университетида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ташкил этилган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник О. Каимходжаэв, туман прокурорининг ўринбосари Х. Раҳматуллаев, “Ислом-ота” масжиди имом-хатиби, дорихоналар вакиллари ва ушбу университет талабалари қатнашишди. Тадбир “Психотроп воситалар, экстремизм ва уларнинг ёшларга таъсири” мавзусига бағишланди. Имом ислом динининг йўналишлари ҳақида сўзлаб, шунингдек эсктремистларнинг найранглари ҳақида огоҳлантирди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ёшлар орасидаги жиноятлар бўйича статистик маълумотларни тақдим этишди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш йўналишида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.