Тошкент вилояти ИИББ томонидан танлов асосида хизматга қабул қилинган ёш ходимлар билан амалий ўқув машғулотлари ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.

Яқинда Ангрен шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда ҳам вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат масъуллари иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар ҳар бир осойишталик посбони она Ватанга садоқат билан хизмат қилиши, белгиланган тартиб-интизом ва қонунчиликка қатъий риоя этиши ҳақида батафсил таъкидлади.

Шунингдек, мазмунли ўтган учрашув давомида ходимлар эришаётган ижобий ютуқлар билан бир қаторда, улар томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар ҳам етказилиб, бу борада ёшларни қизиқтирган саволларга ҳам соҳа масъуллари томонидан етарлича жавоб қайтарилди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.