Бектемир тумани 290-ўрта таълим мактабида «Профилактика куни» муносабати билан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир туман ИИОФМБ ҲПБ ХҚМБ ташаббуси билан ташкил этилиб, унда «Хусайн Байқаро» МФЙ мутахассиси, туман тиббиёт бирлашмаси акушер гинекологи, маҳалла «Оқила аёллар» ҳаракати фаоли ва мактаб психологи қатнашди. 

Тадбир «Эрта туғруқ», ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарларликнинг олдини олишга бағишланди. Шунингдек, «Сиз ҳуқуқингизни биласизми?» мавзусида савол-жавоб тарзидаги давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. 

Сарвар СОБИРОВ,

 «Постда» мухбири.