Навоий вилоятида Ёшлар фестивалига старт берилди. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида республикамиз бўйлаб, ўтказилаётган мазкур фестивал доирасида 40дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади. “Бизнес саёҳат” лойиҳасида тадбиркорликка қизиқувчи ва ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган 100 дан ортиқ ёшлар турли ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Яна бир лойиҳа – ошпазлар беллашуви. Унда 14 та жамоа ўзларининг пазандалик маҳоратини намойиш этишди. Қизиқарлиси, 14 та қозонда 14 хил паловхонтўра дамланди. Лойиҳа якунида моҳир ошпазлар ҳакамлар томонидан баҳоланди ва иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Тайёрланган таомлар эса ёшларга тортиқ этилди.
Энг қувонарлиси, фестивал доирасида ўтадиган тадбирларда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, ишсиз, профилактик-пробасия ҳисобига олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қамраб олиш мақсад қилинган.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.