Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан ИИВ Академияси Маъмурий-ташкилий фаолият факулътетида “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” ҳамда “Ташкилий-штаб фаолияти” таълим йўналишлари бўйича таълим олаётган бир гуруҳ курсантлардан таркиб топган тарғибот гуруҳи томонидан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши кураш” мавзусида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Унда мамлакатимизда гиёҳванд моддалар савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаётгани, гиёҳфурушлар янги усул ва найрангларни қўллаб, манфур мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳали дунёқараши шаклланмаган, ўзгалар таъсирига тушиб қолишга мойил ёшлар умрига зомин бўлаётгани алоҳида айтилди.
Тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва берилган саволларга батафсил жавоб олишди.
ИИВ Академияси Маъмурий-ташкилий фаолияти факултети
