Бухоро шаҳар 3-сектор раҳбари, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Б. Шарипов "Жўбор" маҳалласи биносида ёшлар билан учрашди. Учрашувда, шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшларнинг фикрлари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда тегишли идора вакилларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Топшириқларнинг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, кун давомида 3-сектор ҳудудидаги "Пиридастгир", "Шодлик" ва "Тошмачит" маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари, кексалар ва жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла ҳудудидаги кўчаларга бириктирилиб, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, маҳалла ва кўчаларни кўркам масканга айлантириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди.

К. УМАРОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.