Ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни она Ватанига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ходимлар ва ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчилари иштирокида маънавий-маърифий ва жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилди. Унда ИИВ меъёрий буйруғи талаблари асосида ходимларнинг хизмат кийим-бошларини кийганликлари, хизмат давомида фойдаланиладиган, ёнларида олиб юришлари зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги текширувдан ўтказилиб, саф тайёргарлиги машғулотлари олиб борилди.

        Тадбирнинг иккинчи қисмида вилоят ИИБ соҳавий хизмат вазифаларига бағишланган очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Бу ерда ходимларга яратилган шарт-шароитлар, махсус техникалар ва қурол-яроқлар ҳамда уларнинг тактик-техник хусусиятлари тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбир доирасида ёшларга соҳавий хизматларда фаолият олиб бораётган мутахассис ходимлар томонидан соҳага оид маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳаракатланувчи мобил криминалистик лаборатория ва техника воситалар намойиши ўтказилиб, лабораториянинг афзалликлари ва самарадорлиги ҳамда эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари ҳақида илмий-амалий кўргазма ташкил этилди.

И.САМАНДАРОВ,

маёр.

Бухоро вилояти.