Барчамизга яхши маълумки, қон инсон ҳаётининг асосий манбаи ҳисобланади. Баъзида одамзот бахциз ҳодисалар ва касаллик туфайли туфайли ана шу манбани йўқотиши ва донорларнинг шошилинч ёрдамига эҳтиёж сезиши мумкин. Шундай лаҳзаларда бемор кишига қон бериб, унга чинакам янги ҳаёт бахшида этадиган кишилиар донор дейилади ва уларнинг жасорати ҳамиша таҳсинга сазовордир.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг бири гуруҳ ходимлари, хусусан, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, йўл-путрул ва патрул-пост хизмати ҳамда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари вилоят қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган беғараз донорлик аксиясида фаол иштирок этиб, ана шундай эзгу ишга ҳисса қўшдилар.
Болалар саломатлигини муҳофаза этиш, қон маҳсулотлари захираларини яратиш орқали беморлар ва жароҳатланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун йўлга қўйилган мазкур хайрия тадбири “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида амалга оширилди.
Тадбир якунида қон қуйиш маркази раҳбарлари донорлик қилиб, ҳаёт учун қон берган ички ишлар органлари ходимларига самимий миннатдорчилик билдиришди.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, юрт посбонлари аксия доирасида донорликка эҳтиёжи бор бемор болалар холидан ҳам хабар олишиб, уларга совғалар тақдим этишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
