Иивга қарашли 7257-сонли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Термиз туманидаги ал Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.
Саёҳат давомида улар буюк муҳаддис олимнинг яратган ўндан ортиқ асарлари, қилган эзгу ишлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Термизий бобомиз қолдирган мерос «Ал-Жомиъ ас-саҳийҳ» асарининг аҳамияти, ундаги ишончли саҳиҳлар ҳақида ҳам билиб олишди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
