Урганч шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан болалар оромгоҳларида уларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиши учун турли тарғибот тадбирларини амалга оширилмоқда. 

Бунда асосий эътибор, келажагимиз эгаларининг йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши ҳамда белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилишнинг нохуш оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунтиришлар беришга қаратилмоқда.

– Ўтказилаётган тадбирлар давомида болажонлар билан самимий учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг билим ва иқтидори синовдан ўтказилди, –дейди мазкур хизмат инспектори, маёр Юлдуз Қаландарова. – Айниқса, уларнинг китобхонлик, спорт, мусиқа, рассомчилик, наққошлик, радиотехника каби йўналишларидаги маҳоратлари тадбир ташкилотчиларида зўр қизиқиш уйғотди. 

“Ғамхўрлик – 2022” тадбирида эса, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби муҳим масалалар бўйича ҳам турли таклиф ва тавсиялар берилмоқда.        

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.