Хожагон Нақшбандия йўналиши бўйича тасаввуфнинг етук тарғибот­чиси, фиқҳ, ҳадис илмлари бўйича аллома Мавлоно Абдулбоқий Хожаги Эмканагий шу қишлоқ­да 1512-йилда туғилиб, 1600-йилда вафот этган. Бу ерда фарзанди Мавлоно Хожа Абдул Қосим ибн Мавлоно Хожаги ҳам дафн қилинган. 

 Дастлабки билимни отаси Дарвеш Муҳаммаддан олган Мавлоно Эмкана­гий Бухоро ва Самар­қанд мадрасаларида усул (фуру), калом, тафсир, ҳадис илмларини ўрганган. Ўз даврининг буюк донишмандларидан тариқат сирларини ўрганиб, Нақшбандия тариқати­нинг тарғиботчиси, буюк донишманд сифатида шуҳрат қозонган. 

 «Нақшбандия тариқатига оид қўлёзмалар фиҳристи» китобида Ҳазрати Хожаги Эмканагийнинг «Интихоб ас китобин Насама» («Шаббодалар китобидан сайланма») номли асари бўлгани ҳақида маълумот берилган. Бу асарнинг кичик бир қисми бизгача етиб келган ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқ­шунослик институти­нинг қўлёзмалар фондида сақланмоқда. 

Хожаги Эмканагийнинг фарзанди Абдул Қосим Хўжа Илмкон қишлоғида ХВИ асрда хонақоҳ ва унинг олдида отасига даҳма қурдиради. 1600-йиллардан бошлаб Эмканагий хонақоси ва мозори атрофида зиёратгоҳ билан бир қаторда, сўфийлик тариқати ҳам шаклланади. Хонақоҳга яқин жойдаги масжид ҳовлисида кўҳна чинор бўлиб, тана айланаси 18 киши қулочига тенг, яъни 27 метрни ташкил этади. Чинорнинг ички қисми узунасига 5,8 метр ва энига 4,2 метр бўлиб, бу ерда 25 бола бемалол давра қуриб ўтириши мумкин бўлган. Ўтган аср бошларигача чинор ковагидан мактаб сифатида фойдаланилган. Азим чинор ҳозир ҳам бор. 

Зиёратгоҳга ҳозирда Туркия, Германия, Америка ва бошқа давлатлардан зиёратчилар ташриф бую­ришмоқда. 

Жавлонбек АЛЛАЕВ,

маёр. 

Қашқадарё вилояти.