Ички ишлар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамда “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, юридик фанлари доктори, профессор Абдуғофур Саттаров ва меҳнат фахрийси Аъзам Шукуровнинг ҳаммуаллифликдаги “Аччилик Абдусаттор қозининг аччиқ қисмати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИВ соҳавий хизмат раҳбарлари, фахрийлар, ёзувчи ва журналистлар, ИИВ таълим муассасалари тингловчи ҳамда курсантлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда сўз олганлар томонидан мустабид тузум давридаги қатағонлар миллатнинг қанчадан-қанча асл, билимли ўғлонларининг умрига зомин бўлганлигини таъкидланди. Ватан озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган авлодлар номи тилга олинди.
Якунда эса, иштирокчиларга Қатағон қурбонлари хотираси музейи томонидан ишланган Абдусаттор Шукуров ҳақидаги ҳужжатли филм намойиш этилди.
Ўз мухбиримиз.
