Тошкент шаҳар ИИББ ИИББ Ахборот мулътимедиа марказининг хабар беришича пойтахтнинг 3-сектор ҳудудида «Соғлом ва баркамол оила» шиори остида Ички ишлар вазири соврини учун спорт мусобақаси ва китобхонлик беллашуви ташкил этилди.

3-сектор раҳбари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-маёр А. Тошпўлатов ташаббуси билан ўтказилган мусобақаларнинг шаҳар босқичи «Жар» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Тадбирни генерал-маёр А. Тошпўлатов кириш сўзи билан очар экан, мусобақа ҳамда китобхонлик беллашувида барча иштирокчиларга омад тилади. 

Спорт йўналишидаги мусобақада қатнашган оилалар шашка, шахмат, бадминтон, стол тенниси ҳамда қувноқ стартлар эстафетасида ўзаро куч синашди. Китобхон оилалар эса «Энг яхши маънавий етук оила» номинасиясида ғолибликни қўлга киритиш учун беллашишди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.