ИИВ Хоразм академик лицейида 101 ва 107-гуруҳлар ўқувчилари ўртасида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Биз киммиз, қандай буюк инсонларнинг авлодимиз!” мавзусида билимдонлар беллашуви бўлиб ўтди.
Тадбирни лицей директори, подполковник Л.Якубов очиб, буюк саркарда Амир Темурнинг ҳаёти ва давлат бошқарувидаги фаолиятига тўхталиб ўтди. Тадбирда лицейнинг тарих фани ўқитувчиси С.Ускинов “Амир Темурнинг ҳарбий салоҳияти ва қўшин бошқаруви” мавзусида маъруза қилди.
Шундан сўнг ўқувчилар “Ақл чархи”, “Зукколар беллашуви” ҳамда “Темур тузиклари билимдони” шартлари бўйича ўзаро беллашишди. Тадбирда Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақидаги видеоролиги ҳамда ўқувчилар томонидан саҳна чиқишлари намойиш этилди.
Якунда беллашув ғолиблари лицей раҳбарияти томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳаётхон БОЙМУРЗАЕВА,
ИИВ Хоразм академик лицейи ўқитувчиси.
