Урганч шаҳридаги спорт мажмуасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилган мазкур беллашувда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 13 та жамоа иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир жамоанинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб, холисона баҳолаб боришди.
Муросасиз кечган беллашувларда Қўшкўпир тумани ёшларидан иборат терма жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шовот ҳамда Янгибозор туманлари терма жамоалари эса иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят ИИБ томонидан медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
