Қашқадарё вилояти ИИБ таркибий бўлинмалари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. 

Қизғин ва муросасиз кечган шахмат мусобақасида 1-ўринни ИИВ Шҳбб вилоят бўйича бошқармаси канселярия бошлиғи, сафдор Жамшид Алиқулов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни бошқарма ҲПБ катта инспектори, маёр Исомиддин Ғуломов ва ЭКМ бош эксперти, катта лейтенант Абдураззоқ Худойбердиев банд этди. 

Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги шашка йўналишида Қарши шаҳар ИИОФМБ ВЕБИГ катта инспектори, подполковник Адолат Бегимова барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Вилоят ИИБ ҲПБ инспектори, маёр Чарос Ноибова 2-ўринни, бошқарма ЖХХ канселярия бошлиғи, сафдор Феруза Тожиева 3-ўринни қўлга киритди. 

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Умид МАЛЛАЕВ, 

капитан.

Қашқадарё вилояти.