Ўзбекистон ифтихори
Ўзбек спортининг ёрқин вакили, футбол бўйича Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками Равшан Ирматов 1977 йил 9 август куни туғилган. ФИФА рефериси сифатида фаолият олиб борган Равшан Сайфуддинович футбол бўйича жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқарган ҳакамдир. У ЖАР-2010 мундиалида 5 та, Бразилия-2014 мундиалида 4 та ва Россияда ўтган жаҳон чемпионатида 2 та, жами 11 та учрашувни бошқариб борган. Бир неча бор клублар ўртасидаги Жч, Осиё кубоги ва Очл ва бошқа нуфузли мусобақаларнинг асосий ўйинларида ҳакамлик қилган. 2015 йил эса жаҳоннинг энг яхши рефериси деб топилган. Равшан Сайфуддиновичнниг бундай хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, "Буюк хизматлари учун" ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари, "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассосиасиясининг биринчи висе-президенти лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
