Испания иккинчи дивизион футбол жамоалари бўлмиш “Сан Исидро” ва “Олимпико Карранте” ўртасидаги учрашувнинг тугашига уч дақиқа қолганида, иккала жамоа вакиллари ҳам ҳакам қароридан норози бўлиб, уни ўраб олишади. 

Аммо, қароридан қайтмаган ҳакам эса, ҳеч иккиланмасдан, майдондаги барча футболчиларга қизил карточка кўрсатади. 

***

Дунёнинг машҳур ҳакамларидан бири, германиялик Душнинг тақдири кутилмаган воқеа туфайли ўзгариб кетади. Яъни, мамлакат чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида ҳаводан келаётган тўпга етиб бора олмаслигини билган дарвозабон Душ, уни шунақан-ги кучли зарб билан уради-ки, афсуски мушт, тўпга эмас, балки, рақиб ҳужумчисининг юзига тегиб, футболчи шу заҳотиёқ майдонга йиқилади.  

Ҳакам эса, буни атайлаб қилган ҳаракат деб, Душни майдондан ҳайдайди. Бу ҳам етмаганидек, тартиб-интизом қўмитаси томонидан бир йилга футболдан ҳам четлатади. Унинг ўзини оқлаш учун қилган барча ҳаракатлари зоэ кетади. Шу тариқа Душ, футболчиликдан ҳакамликка ўтиб кетган эди.

“Постда” мухбири Михли САФАРОВ тайёрлади.