Ички ишлар вазирининг “Хавфсиз ҳаёт учун” марафонини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан, 5-март куни республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Бухоро шаҳрида “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида велоспорт ҳамда тез юриш марафонлари ўтказилди. Марафонда вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлардан иборат 5000 мингдан ортиқ спорт ихлосмандлари иштирок этишди.
Беллашув Бухоро шаҳридаги “Ситора” истироҳат боғидан то “Арк” қўрғони ҳудудигача бўлган 3 км масофада ўтказилди. Маррага биринчи бўлиб келган ғолиблар қимматбаҳо совғалар ҳамда тақдирланишди.
Шаҳноза ИБОДОВА,
катта лейтенант.
Бухоро вилояти.
