Куни кеча юртимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтнинг ўзида “Янги нафас” оммавий югуриш марафони ўтказилди. Жумладан, Бухоро шаҳар ва Қоровулбозор туманида ҳам оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.
Марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 5 минг нафарга яқин иштирокчилар – олий ўқув юртлари талабаларидан тортиб умумтаълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаолларидан то фахрийларгача уч километрлик масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун бирга югуришди.
Якуний натижаларга кўра аёллар ўртасидаги беллашувларда Д.Бозорова биринчи, М.Ҳайдарова иккинчи ҳамда Р.Рўзиева фахрли учинчи ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ш.Бозоров ғолибликни қўлга киритган бўлса, М.Аслонов иккинчи, А.Ражабов учинчи ўринга эга чиқди. Шунингдек, мусобақада “Энг ёш иштирокчи” номинациясида М.Рашидов, “Энг ёши улуғ иштирокчи” йўналишида эса Ҳ.Шамсиддиновлар ғолибликни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга мутасаддилар томонидан медал, диплом ва пул мукофотлари топширилди.
Ж.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
