Бухоро шаҳрида мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб, “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофада ва бир мақсад сари югурамиз” шиори остида “Янги нафас” оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди. “Ситора” истироҳат боғи олдидан “Шаҳристон” майдонига қадар бўлиб ўтган марафон аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни мақсад қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 6,5 мингга яқин аҳоли фаол иштирок этди. Якунда ғолиблар медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.