Наманганнинг Косонсой туманида 11-ва 17-май кунлари Кўзи ожизлар жамияти ташаббуси ташкил этилган шашка бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида ўтказилди.
Мазкур мусобақа Бухоро шаҳридаги 24-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун кутилмаган воқеаларга бой тарзда кечди. Яъни, мактаб-интернатнинг олти нафар ўқувчиси юқори ўринларни эгаллаб, чемпион бўлиб қайтишди. Жумладан, мактаб-интернатнинг 12-синф ўқувчиси Жавоҳир Жамолов ҳамда 10-синф ўқувчиси Муҳсина Искандаровалар классик йўналишда, 9-синф ўқувчиси Жасур Облоқулов эса ҳам классик, ҳам рапид йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллашди. Шунингдек, Д. Эргашева, Ш. Жаҳонқулов, О. Абдуҳакимова сингари ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
