Бухорода ўтказилган спортнинг самбо ва жанговар самбо турлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди. 21 та вазн тоифасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф буюрган 365 нафар спортчилар орасида Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари қуйидаги натижаларни қўлга киритишди. Жумладан, спортнинг самбо турида 88 кг вазн тоифасида сержант Худоёр Иброимов биринчи, 79 ва 71 кг вазн тоифаларида сержантлар Умид Абдуллаев ҳамда Убайдулло Мўминов иккинчи ўринларни эгаллашди.

Шунингдек, спортнинг жанговар самбо тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам вакилларимиз фаол қатнашди. Катта сержантлар Шариф Қўшаев (71 кг вазн тоифасида) ҳамда Сухроб Эргашов (79 кг вазн тоифасида) биринчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

А.ЗАЙНИЕВ,

сафдор.

Бухоро вилояти.