Қашқадарё вилояти ИИБ таркибий бўлинмалари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман Ииблари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. 

Қизғин кечган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 1-ўринни Деҳқонобод тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Суҳроб Бобомуродов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни вилоят ИИБ М ва МТТБ ҳисобчиси, сафдор Азизбек Аъзамов ва Ғузор тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Маъмуржон Бўронов банд этди. 

Хотин-қизлар ўртасида Қарши шаҳар ИИОФМБ ВЕБИГ катта инспектори, подполковник Адолат Бегимова барча рақибларидан устунлигини намойиш этди. Вилоят ИИБ ЖХХ Веиҳёкм бошлиғи, маёр Гулмира Турдибоэва 2-ўринни, Қарши шаҳар ИИОФМБ ХҚМБ катта инспектори, лейтенант Наргиза Мақсадова 3-ўринни қўлга киритди. 

Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шерзод БЕРДИҚУЛОВ,

капитан.

Қашқадарё вилояти.