Жорий йилнинг 27–29-январ кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Жамоа таркибида 66 кг вазн тоифасида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Муҳриддин Тиловов қатнашиб, муросасиз кечган курашларда рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, олтин медалъ соҳибига айланди.
Ғалаба муборак бўлсин Муҳриддин!
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
