Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларида дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан 24 та вазн тоифасида энг кучли спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашишди.
Унда иштирок этган мамлакатимиз терма жамоаси таркибида бўлган ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факулътети тингловчиси, сафдор Неъмат Ёқубов ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 98 кг. вазн тоифасида кумуш медалга лойиқ топилди.
Биз ҳам ҳамкасбимизни ана шундай улкан муваффақият билан самимий қутлаймиз!
Ўз мухбиримиз.
