Айни кунларда Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси таркибида бўлган Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходими Убайдулло Мўминов ҳам муносиб иштирок этмоқда. 71 кг вазн тоифасида беллашган Убайдулло кўплаб рақибларини мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди.
Алишер НАЗАРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
