Наманган шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида таэквандонинг ИТФ йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Икки мингга яқин ёш спортчилар қатнашган мусобақада таркибида 20 нафар таэквандочи бўлган Жиззах вилояти терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. Жумладан, улар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритдилар.
Олтин медал соҳиблари орасида ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчиси Севара Қодирова ҳам бор. Айни вақтда у жамоадошлари билан бирга шу йилнинг ноябр ойида Бухорода бўладиган халқаро турнирга, шунингдек декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги ҳамда Беларус Республикасида ташкил этиладиган Жаҳон кубоги мусобақаларига ҳозирлик кўрмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
