Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисмда спортнинг кураш тури бўйича қўмондон кубоги мусобақаси ўтказилди. 

Қизғин баҳслар давомида рақибларидан ўз тажрибаси ва маҳоратининг устунлиги билан ажралиб турган пойтахтимиздаги 7534-ҳарбий қисм жамоаси 3 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, кубок соҳибига айланишди. Кейинги поғоналарни эса, қўшинларга қарашли 7531 ва 7535-ҳарбий қисм спортчилари забт этишди.

Ғолиблар тантанали равишда тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.