ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда мутахассис ходимларни жалб қилган ҳолда шахсий таркибга портловчи моддаларнинг турлари ва хусусиятлари ҳамда уларни зарарсизлантириш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

 Машғулот давомида ҳарбий хизматчилар соҳа мутахассисларидан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Машғулот якунида муҳандис сапёр томонидан портловчи моддани зарарсизлантириш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди. 


Хомиджон ЮСУПОВ,

Қисм командири,

Подполковник.