Айни кунларда ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Жиззах вилояти якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари сафларида хизмат ўтаётган шаҳодатланган ходимлар иштирокида қўл жанги бўйича “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши биринчилиги бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой мазкур мусобақада биринчи ўринни Жиззах вилояти ички ишлар органлари жамоаси эгаллади. Кейинги ўринлар ДХХ чегара қўшинлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бошқармаси жамоасига насиб қилди. Якунда ғолиблар муносиб тақдирланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
