Гулистондаги «Динамо» спорт мажмуасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари терма жамоалари ўртасида самбо бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада жами 10 та терма жамоа турли вазн тоифалари бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Сирдарё вилояти ИИБ терма жамоасига, иккинчи ўрин вилоят бўйича Миллий гвардия бошқармасига ва учинчи ўрин Чегара қўшинларига қарашли 9252-ҳарбий қисм терма жамоасига насиб этди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар «Динамо» ЖЦЖ Сирдарё вилояти кенгашининг диплом, медалъ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда”мухбири.
Сирдарё вилояти.
