Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш доим эътибордаги масала бўлиб келган. Негаки жисмонан соғлом ва ҳар жиҳатдан чиниққан ходимгина осойишталикни таъминлашга, жиноятчиликка қарши курашишга қодир бўлади.
Шу мақсадда пойтахт марказидаги ИИВ «Жар» спорт- соғломлаштириш комплексида «ИИВ «Жар» ССК билан соғлом турмуш сари» шиори остида спорт мусобақаларига старт берилди. Давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасидаги ушбу мусобақаларда комплекс ходим ва ходималари иштирок этишмоқда. Дастлабки босқичда мини-футбол, югуриш, стол тенниси ва арқон тортиш баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Комплекс Ахборот хизмати
