Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси миқёсида “Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида жанговар тайёргарлик машғулотлари ва спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ва туман бўлинмалари шахсий таркиби орасида футбол бўйича мусобақаси ўтказилганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари Белгород (Сербия)да бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро чемпионат, Тожикистон Республикасида дзюдо бўйича Президент кубоги, Қозон шаҳрида дзюдо ва Москвада қўл жанги бўйича халқаро кубок мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллади.

Бундан ташқари, жанговар тайёргарлик, қуролдан ўқ узиш бўйича машғулотлар ўтказилиши, психологик тайёргарлик бўйича ўқув семинарлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишида айни муддао бўлади.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.