Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги учун соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ҳамда ИИВ Жиззах академик лисейи жамоалари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди. 3 кун давом этган беллашувларда 24 та жамоа куч синашди.

Мусобақа якунида вилоят Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди жамоаси 1-, вилоят ИИБ жамоаси 2-, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари эса 3-ўринни эгалладилар. Ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси касбий тайёргарлик бўлимининг режаси асосида ташкил этилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.