Қарши олимпия ва паралимпия мактаби спорт саройида ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг тақвимий режасига биноан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркиби ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Якунда эса биринчи ўринни ДХХ вилоят бошқармаси жамоаси қўлга киритди. Кейинги совринли ўринларни вилоят Ички ишлар бошқармаси ва ИИВ ХАХТ қўшинлари 7256-сонли ҳарбий қисми волейболчилари банд этди. 

Ғолиблар ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.