Наманган вилояти Норин тумани 3-сектор ҳудудидаги 17 та маҳалланинг уюшмаган ёшлари ўртасида футбол бўйича "ИИБ бошлиғи кубоги" мусобақасининг Наврўз байрамида ташкилланиши қалбларга баҳорий кайфият улашди.

Мусобақаларда 1-ўринни Қоратери, 2-ўринни Хўжақўрғонча, 3-ўринни Марғизор маҳалла ёшлари қўлга киритдилар.

Якунда ўйинчилар орасидан "Энг яхши хужумчи", "Энг яхши ҳимоячи", "Энг яхши дарвозабон", "Энг ёш ўйинчи" номинасиялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Мусобақа сўнгида ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник У. Абдувалиэв томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЭВА,

«Постда» мухбири.

Наманган вилояти.