Спортнинг турли йўналиш­ларида юртимиз ёшлари эришаётган ютуқлар ҳақи­даги хушхабарларни деярли ҳар куни эшитяпмиз. Бу келажагимиз эгаларига қаратилаётган катта эътиборнинг, яратилаётган шарт-шароитларнинг мевасидир.

Яқинда пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтди. Унда дунёнинг элликка яқин мамлакатидан тажрибали спортчилар қатнашди. Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 

3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгалладилар. Қувонарлиси, ғолиблар сафида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ТҲО ходими, сафдор Муроджон Йўлдошев ҳам бор. У 73 кг вазн тоифасида барча рақиб­ларидан устунлигини намойиш қилиб, олтин медал соҳибига айланди. Шунингдек, спортчимиз «Париж–2024» Олимпиадаси йўлидаги қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. Ҳамкасбимизни бу ғалаба билан муборакбод этиб, келгусида ҳам улкан зафарлар қучишини тилаймиз.

Ўз мухбиримиз.