Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол мусобақалари бўлиб ўтди. Ўғил болалар ва қизлар ўртасида кечган баҳслар ғолиблари туман ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди. Чунончи, ёш спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
