Наманган вилояти Иибда хизмат қилаётган ҳудудий профилактика инспекторлари учун ташкил этилган 4-ўқув йиғинида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати. "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида якка кураш усталари ҳамкорлигида Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида ташкил этилган тадбирга ИИВ Наманган академик лисейи ўқувчилари, фаол ёшлар ва фахрийлар таклиф этилди.  

"Очиқ эшиклар куни" муносабати билан ташкил этилган турли спорт мусобақалари ва китоблар кўргазмаси иштирокчиларга манзур бўлди. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.