Навоий вилоятида 2010 - 2013-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг барча шаҳару туманлари ҳамда қўшни Самарқанд вилоятидан келган 120 нафар спортчи ўсмирлар 12 вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларни республика тоифасидаги ҳакамлар баҳолаб боришди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 3-ўрин вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2-ўрин Хатирчи тумани ўсмирлар жамоаларига насиб этди. Ғолибликни эса Кармана тумани вакиллари қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга Навоий вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг диплом, медалъ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
