Яқинда Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг универсал жанг тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда ИИВ Қоровул қўшинларининг бир неча спортчи ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб иштирок этишди. 

Жумладан, 7532-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи катта мутахассис-ўқчиси, оддий аскар Санжар Баҳромов 70 кг вазн тоифасида, 7535-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи катта мутахассис-радиотелефонисти, оддий аскар Бобир Раҳматов эса 85 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медалъ ҳамда 1-даражали сертификат билан тақдирланишди. 7534-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи 2-гуруҳ командири, капитан Жамол Амонов эса ўз вазн тоифасида 3-ўрин соҳиби бўлди. Унга бронза медалъ ҳамда 3-даражали сертификат топширилди. 

Яна бир хушхабар. Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳарбийлар хизматчилар ўртасида ўтказилган мусобақада ҳам вакилларимизга омад кулиб боқди. Спортнинг эстафета, баскетбол ҳамда 200 метрга сузиш турлари бўйича ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари фахрли учинчи ўринни эгаллашди. Барча ғолиб ва совриндорларни эришган муваффақиятлари билан қизғин муборакбрд этамиз. 

Илҳом ЭГАМБЕРДИЭВ,

сержант.

Муаллиф олган суратлар.